1

Учта университетда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 10:21
Учта университетда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ учта университетда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

Хусусан мазкур тажриба 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида жорий этилади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартибини белгилаш, дастурий-аппарат комплексини яратиш, тегишли олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этиш ва ўрнатилган тартибда зарур бўлган ускуналар билан жиҳозлашни таъминлаш топширилди.

Шунингдек, 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

Аввалроқ дастурга мувофиқ Тошкентдан уй олиш учун вилоятликларга қўйилган бож бекор қилингани ҳақида хабар бергандик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1