Darakchi.uz сайтида "Ҳазораспда ҳужжатларни тайёрлаб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди" сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Ушбу воқеа юзасида Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан муносабат билдирилди.
Хусусан Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонанинг Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация қилиш ва баҳолаш мутахассиси Боғбек Матёқубов ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.
"Мазкур шахс 2015 йил йил 4 декабрдан ҳозирги кунгача Хоразм вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Хазорасп туман филиали ишлаб чиқариш бўлими турар жойларни инвентаризация килиш ва баҳолаш мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Матёқубов Боғбек Исмоилович ўз хизмат вазифасига зид равишда Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ рад қилинган қурилишга, эгалик ҳуқуқи белгилаб беришда ёрдам қиламан, деб фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олишда қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.