АсосийJamiyat

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

'Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади'ning rasmi

Фармонга кўра, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина прокурор томонидан суддан талаб қилиб олинади, деб ёзади "Ҳуқуқий тарғибот" канали.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида доимий яшаётган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий этилади;

2020 йил 1 ноябрга қадар апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади;

2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади;

2020 йил 1 декабрдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;

2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

    Бошқа янгиликлар