АсосийJamiyat

Транспорт бошқармаси бошлиғини айблаган тадбиркорнинг масаласи судда кўриладиган бўлди

'Транспорт бошқармаси бошлиғини айблаган тадбиркорнинг масаласи судда кўриладиган бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида яшовчи Бобоқулов Нодирнинг  Президентга видеомурожаати тарқалди. 

Унда айтилишича, тадбиркор 15 йилдан буён аҳолига транспорт хизмати кўрсатади. Хусусан, “Бухоро-Тошкент” йўналишида шаҳарлараро йўловчи ташиш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъекти 2019 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган “Yutong”  автобусини харид қилади. Ва йўналишга киритган. Аммо ўтган йил сентябрь ойидан буён унинг фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани, бунда Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ҳотамов ҳамда бошқа бир турдош МЧЖ эгаси Анвар Ҳотамовларнинг қўли борлиги айтилган. 

Мурожаат эгаси уй-жойини гаровга қўйиб, давлатдан 1 миллиард сўм кредит маблағи олганини, унинг йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратиб беришни, қонун доирасида унга амалий ёрдам берилишини сўраган.  

Бу мурожаат Бухоро вилоят Транспорт бошқармаси томонидан ўрганилди.

 Кези келганда, йўловчи ташиш соҳасида шаҳарлараро, вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишларда тендер танловлари ўтказиш билан боғлиқ ташкилий фаолият фақат Республика Идоралараро комиссиясининг ваколатига киришини эслатиб ўтиш жоиз, дейилади бошқарма баёнотида. Республика Транспорт вазирлиги бу жараёнда бевосита тендер ташкилотчиси ҳисобланади. Вилоят Транспорт бошқармаси бу жараёнда иштирок этишга ҳақ-ҳуқуқи йўқ. 

Шу нуқтаи назардан, вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ашуров томонидан Нодир Бобоқуловнинг фаолиятига тўсқинлик қилинишига ҳеч қандай асос йўқ. Бошқалар шаъни, жамоадаги обрў-эътиборини камситишга сабаб бўлиши мумкин бўлган бундай ҳолатларга қарши муросасизликни билдириш мақсадида айни кунда масалага ойдинлик киритиш ва ҳолатга қонуний баҳо берилишини сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилинган.

    Бошқа янгиликлар