МИБнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан энергия рессурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан текширишлар ўтказилган.
Текширувчилар Гулистон шаҳри, Намуна маҳалла фуқаролар йиғини Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган “K.X.N.” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомашиналарни ювиш шаҳобчасида электр тармоғига уланган электр ҳисоблагич ичига яширин равишда кўз илғамас чип мосламасини ўрнатиб, электр таъминотига таъсир этувчи пульт билан бошқариладиган “янги иновацион технология"ни фош этди.
Ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Алчинбек Юколдиев” ўзи “кашф” этган пульт орқали электр ҳисоблагични тўхтатиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келган. Бу “ажойиб ихтиро”си туфайли у электр таъминоти корхонасига “бор-йўғи” нақд 23 миллион 74 минг 605 сўм миқдорида зарар етказган.
Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида аниқланган зарар тўлиқ ундирилиб, “ноёб истеъдод” соҳибининг “ихтиро”си учун унга нисбатан қонуний чора кўрилади.






