Бугун жамият ривожланмоқда. Халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти ошяпти, ўз ҳақ-ҳуқуқини танишга улгуряпти. Аммо ҳақини талаб қилган инсон мажбуриятини ҳам ҳис қилиши керак эмасми?
Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда фарғоналик ЙПХ ходимининг фуқаро билан жанжаллашиб кетгани, сабаби эса ЙПХ ходимининг радар белгиси бор жойда хизмат олиб бормаганлиги овоза қилинди. Одамлар мазкур хабарга ўзлари билганча изоҳ қолдиришди, лекин уларнинг орасида айримлари ички ишлар органлари шаънига яхши сўзлар айтишмади. Юқорида айтганимиздек, бу ўзини зўр билиб, ўзгани ер билган бир инсоннинг қилмиши оқибатидир. ЙПХ инспектори, Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тасдиқлангандислокация асосида Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган Фарғона халқа автомобиль йўлида мобиль комплектлар ўрнатилган "Нексия-3" русумли хизмат автомашинасида хизмат олиб бораётган эди.
Йўловчи фуқаро эса уяли алоқа воситаси орқали ЙҲХБ ходимини видеотасвирга олиб, радар борлигини билдирувчи йўл белгиси йўқлигини баҳона қилиб, ходимнинг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик қилган. Ваҳоланки, ўша ҳудудда тезликни чекловчи, радар борлигини билдирувчи белгилар ўрнатилган эди. Ҳайдовчи мазкур ҳолатда ЙПХ ходимини айблаб, воқеа акс видеони телеграм каналига жойлаштирган. Фуқаронинг ЙПХ ходими билан тортишуви юзасидан тўпланган ҳужжатлар Олтиариқ туман сайёр судиди кўриб чиқилди. Мазкур ҳайдовчи Ўз.Р.МЖтК нинг 195-моддаси билан айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.






