АсосийDunyo

БААда коронавирус сабаб барча таълим муассасалари ёпилади

'БААда коронавирус сабаб барча таълим муассасалари ёпилади'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларининг Таълим вазирлиги эълон қилишича, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мамлакатдаги барча мактаблар ва университетлар тўрт ҳафтага ёпилади. Бу ҳақда WАМ ахборот агентлиги хабар берган.

Ҳозиргача COVID-19 дунё бўйлаб 3000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

БААда баҳорги таътил 2020 йил 29 мартдан 2020 йил 12 апрелгача давом этиши керак эди, аммо вазирлик барча мактаблар ва олий ўқув юртларига 2020 йил 8 март якшанба кунидан бошлаб тўрт ҳафта давомида муассасалар фаолиятини тўхтатиб туришни буюрди.

Ҳозиргача БААда 27 кишида коронавирус борлиги аниқланди, жумладан 3 март куни 6 та одамга вирус ташхиси қўйилган.

Ушбу таътил пайтида мактаб ва университет бинолари халқаро стандартларига мувофиқ стерилизация қилинади. Таътилнинг сўнгги ҳафталарида таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида талабаларга масофавий таълим берилади.

Таълим вазирлиги ота-оналарни «уйда компьютер ва интернет хизматларини тақдим этиш орқали болаларига керакли бўлган ўқув муҳитини яратишга» чақирди.

    Бошқа янгиликлар