АсосийJamiyat

Давергеоедезкадастр қўмита раиси Фарғонада бир неча раҳбар ва ходимларни лавозимидан озод этди

'Давергеоедезкадастр қўмита раиси Фарғонада бир неча раҳбар ва ходимларни лавозимидан озод этди'ning rasmi

Давергеоедезкадастр қўмита раиси Абдушукур Абдуллаев бугун Фарғона вилоятида бир неча раҳбарлар ва ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этди.

Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди.

Кеча, 4 март куни қўмита раиси Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда  қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, туман (шаҳар) тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганликлари учун Данғара, Олтиариқ, Учкўприк туманлари, Марғилон ва Қувасой шаҳар филиал рахбарлари ҳамда 3 нафар етакчи мутахассисларни эгаллаб турган лавозимларидан четлатилиб, яна бир нечата раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар қўрилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар