Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, сўнгги бир кун ичида дунёда 2223 та коронавирус COVID-19 касаллиги қайд этилган. Шундан 120 та ҳолат Хитойда қайд этилган.
Дунёда 93090 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари тасдиқланган, улардан 80422 таси Хитойда ва 12668 таси ундан ташқарида. Бугунги кунга қадар Хитойда 2984 киши, унинг ташқарисида 214 киши вафот этган, деб хабар беради ТАСС.






