АсосийDunyo

Жанубий Кореяда кучли портлаш бўлди

'Жанубий Кореяда кучли портлаш бўлди'ning rasmi

Корея Республикасида кимё заводида портлаш юз берди, жабрланганлар 56 кишига етди, деб хабар тарқатган Рёнхап ахборот агентлиги.

Кеча тунда Сеул шаҳридан 120 чақирим нарида Сосан шаҳридаги Lotte Chemical корпорациясига қарашли заводда рўй берган портлаш ёнғин келтириб чиқарган. Ҳодиса нефть маҳсулотларининг ёниши оқибатида юзага келган, ҳеч ким заҳарланмаган, дейилади хабарда.

Портлаш кучидан 30 километр узоқликдаги бинолар ҳам зарар кўргани айтилмоқда. Жабрланганлар орасида нафақат завод ишчилари, балки теварак-атрофдаги уйларда яшайдиган одамлар ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар