АсосийJamiyat

Фарғонада мезбон меҳмоннинг машинасини ўғирлаб кетди

'Фарғонада мезбон меҳмоннинг машинасини ўғирлаб кетди'ning rasmi

1 март куни тахминан соат 13:30 ларда 26 ёшли Э.Р. Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасидаги уйларнинг бирига меҳмонга келган. Уй эгаси 28 ёшли А.А.нинг бошқа хонага кирганлигидан фойдаланиб,  “Спарк” автомашина калитини олиб, ҳовлидаги автомашинани олиб қочиб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида тахминан соат 23:45 ларда Фарғона шаҳар “Нефтчилар” ўйингоҳи олдида Э.Р. “Спарк” русумли автомашинани бошқариб кетаётганида  ушланган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Э.Р. автомашинанинг 4 дона қуйма дискаси ва шиналарини фуқаро 26 ёшли А.О.га жами 120 АҚШ доллари ҳамда 480 минг сўмга сотиб, автомашинага эски турдаги шиналар ўрнатганлиги аниқланиб, сотиб юборилган 4 дона диска ва шиналар А.О.дан ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишида Э.Р. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ўрнатилган тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар