АсосийJamiyat

Ўқиш жойидан маълумотнома олиш энди жуда осон бўлди

'Ўқиш жойидан маълумотнома олиш энди жуда осон бўлди'ning rasmi

Энди my.gov.uz портали орқали бир зумда ўқиш жойидан маълумотнома олиш мумкин, дея хабар қилди Хушнудбек Худойбердиев ўз каналида.

Биламизки, зарур ҳолларда талабалар ишга жойлашиш учун, авиа ёки темир йўл кассаларига, мудофаа бўлимига, банкка ва яна бошқа жойларга ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши талаб этилади. Одатда у деканатларда берилар эди.

Эндиликда ушбу маълумотномани интернет орқали осон олиш имконияти пайдо бўлди.

"Ўқиш жойидан маълумотнома олиш" хизмати:

⁃ мутлақо бепул;

⁃ электрон имзо талаб этилмайди;

⁃ тўлиқ автоматлашган (инсон омилисиз);

⁃ маълумотномани шахсий кабинетдан PDF шаклида юклаб олиш ва ҳужжатлар репозиторийсида сақлаб қўйиш имконияти бор.

Маълумот учун: Ягона портал орқали олинган ҳужжатлар қонуний кучга эга ва давлат органлари бундай ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас, бу қатъиян ман этилади.

    Бошқа янгиликлар