АсосийJamiyat

Тошкент вилоятилик фуқаро бухоролик ёшни “массаж” учун 500 минг сўмга “ухлатди”

'Тошкент вилоятилик фуқаро бухоролик ёшни “массаж” учун 500 минг сўмга “ухлатди”'ning rasmi

Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро Д.А “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали массаж хизматлари ҳақида эълон жойлаштирган. Бу орқали Бухоро шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.Н.ни алдаб, массаж хизматлари кўрсатиш эвазига олдиндан тўлов қилишини айтиб, Н.А.нинг ўз пластик карточкасидан “PAYME” иловаси орқали 500.000 сўм пулни ўтказишига эришган. Бироқ, берган ваъдасини бажармасдан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли фуқаролар! Интернетдаги турли савдо сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали савдо қилиш, турли хизматлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!” — дея огоҳлантирмоқда Бухоро вилояти ИИБ

    Бошқа янгиликлар