1

ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?

ЖАМИЯТ 06.03.2020, 12:57
Теглар: ДНК
ДНК экспертизасини ўтказиш нархларини биласизми?

Бироз аввал суд-экспертиза мутасаддиларининг матбуот анжуманидан эндиликда нодавлат суд-экспертиза марказлари ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда иштирок этган Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази лаборатория мудираси Дилобар Аҳмедова экспертиза нархлари ва муддати ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди:

Тергов органлари томонидан тайинланган экспертизалар бепул амалга оширлади. Фуқаролик ишлари бўйича тайинланган ва аризалар асосида ўтказилган экспертизалар тўлов асосида ўтказилади. 

Ҳозирги кунда оддий ДНК экспертизасининг (1 дан 5 нафаргача бўлган шахс намуналари тадқиқотларини ўтказишда) нархи 2 083 707 сўм, ўртача турдаги тадқиқотлар (6 дан 9 нафаргача шахс намуналари тадқиқотларини ўтказишда) 4 021 189 сўм ва мураккаб тадқиқотлар 6 млн. сўмдан юқори. Тадқиқотлар нархи тақдим қилинаётган объектлар сонига ва турига қараб белгиланади. Экспертизани тақдим қилиш муддатлари эса уларнинг мураккаблигига қараб 30 кунгача бўлиши мумкин.

Бундан ташқари кам харажат талаб қиладиган тадқиқот объектлари бор.

  • Булар қон ва сўлак намуналари ҳисобланади. Бундай тадқиқотларнинг оддий турига; 
  • Соч ёки қўл териси билан бирга олинган тирноқлар бўйича қилинадиган тадқиқотлар ўртача турига тўғри келади;
  • Мураккаби эса суяк намунасини эксгумация қилиш – бу асосан тергов жараёнларида қўлланилади ва деярли буюртма асосида ўтказилмайди. 

Шарҳлар

Вакциналар инсон ДНКсига таъсир қилиши ростми? Шифокор жавоб берди

24.08.2021, 16:44

Вакциналар ДНКга таъсир қиладими? Эмлаш инсон геномига таъсир кўрсата оладими? Коронавирусга қарши вакцинанинг ножўя таъсири қандай аниқланади?    Вакцинанинг ножўя таъсири 10 йилдан кейин ёки...
Болаларнинг қобилиятларини аниқлаш учун ДНК тестидан ўтиш оммалашмоқда

25.11.2019, 12:38

Хитойда ота-оналар томонидан болаларнинг ДНК сини оммавий равишда таҳлил қилмоқдалар. Бу амалиёт боланинг нима қобилиятларга эга бўлишини ва қайси фаолият турига кўпроқ мойил бўлишини тахмин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1