Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси мамлакатдаги коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазиятни инобатга олиб, Италия Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳликка даъват этди. Бирон ёрдам зарур бўлган ҳолларда мурожаат қилиш учун элчихона масъуллари билан алоқа боғлашга чақирди.
Италия ҳудудида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турибди, дейилади хабарда. Шунингдек, Ўзбекистонлик талабалар учун Телеграм мессенжерида 2 та гуруҳ – “Наши студенты в Италии” ва “Ташкент-Торино-2019/2020” очилгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради.
2020-йил 6-март куни эрталабки ҳолатга кўра Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.
Элчихона қайд этишича, Италия томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари делегацияларининг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа қолдирилган, Италиянинг қатор етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари ҳам ортга сурилган.
Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:
Aбдулазиз Aбдуганиев, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи
+390687775827; +393441124141
Мунира Низамова, Консул, биринчи котиб
+390687775739; +393356080226
Достон Омонов, Aтташе
+390687775724; +393358155529
Хушнуд Ортиқов, “Узбекистан Aирwайс” AЖнинг Италиядаги вакили
+390642014811; +393476994402
Элчихонанинг интернет-ресурслари:
Веб-сайт: http://italia.mfa.uz/
Электрон почта: ambasciata@uzbekistanitalia.org
Facebookдаги саҳифа: www.facebook.com/ UZEmbassyItaly/
Телеграмдаги гуруҳлар: «Наши студенты в Италии» ва «Tashkent-Torino-2019/2020»
Элчихона манзили:
Aмбасcиата деллъУзбекистан ин Италиа
Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia
Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma






