Жорий йилнинг 4 март куни, тахминан соат 8.00да Узун тумани «Янгиобод» маҳалласида истиқомат қилувчи ака-укалар Боботоғ тизмасига 2 бош йирик шоҳли молларини қидириб чиқиб, қайтиб келмаган.
Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. Ҳодиса ҳақида маълумот етиб келганидан сўнг ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отрядининг 1 та махсус техника гуруҳи етиб келган. Гуруҳ таркибида 7 нафар қутқарувчилар, шунингдек, Узун тумани фавқулодда вазиятлар бўлими 20-Ёнғин-қутқарув қисмининг 19 нафар қутқарувчилари бўлган.
Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида 6 март куни соат 12.00 ларда йўқолган фуқаролар соғлом ҳолатда топилди ва оиласи боғрига қайтарилди.






