АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлигининг 3 та бошқармасини аёллар бошқаради

'Халқ таълими вазирлигининг 3 та бошқармасини аёллар бошқаради'ning rasmi

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграмидаги блогида соҳадаги ўқитувчиларнинг деярли 70 фоизи аёллар бўлсада бир йил аввал 14 та ҳудудий халқ таълими бошқармасидан биронтасида аёл киши биринчи раҳбар лавозимида эмаслигини, ҳозирги кунда ҳудудлардаги бошқарма бошлиқлари орасида уларнинг сони 3 нафарга (21%) етгани ҳақида хабар бермоқда.
 

Яъни соҳага эркак ўқитувчиларни қайтариш бўйича саъй-ҳаракатлар билан бирга, соҳадаги аёлларни раҳбар лавозимларга кўтарилиш имкониятларини яратишга ҳам ҳаракат қилаяпмиз.

Аслида аёлларнинг оиласидан ортиб, яна қошимча равишда ўз меҳнат фаолиятини юритишининг ўзи осон иш эмас. Бутун бир вилоятнинг мактаб таълимига жавобгар бўлишни айтмаса ҳам бўлади.

Шу фурсатдан фойдаланиб, соҳамиздаги барча хотин-қизларни байрам билан табриклайман!

    Бошқа янгиликлар