АсосийЖАМИЯТ

Кечадан бошлаб пойтахт кўчаларида илк электробус қатнай бошлади. Бугун у аёллар учун бепул (видео)

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра,   асосийси ҳаракат таркибни замонавий, ҳар та...

'Кечадан бошлаб пойтахт кўчаларида илк электробус қатнай бошлади. Бугун у аёллар учун бепул (видео)'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра,   асосийси ҳаракат таркибни замонавий, ҳар тарафлама иқтисодий самара берадиган транспорт воситалари билан тўлдириш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этмоқда. 

Жумладан, яқинда  Белорусиядан келтирилган электробус 3 ой давомида йўналишда синовдан ўтказилди. Юртимиз иқлим шароитига мос транспорт турини танлаш мақсадида яна бир хорижий компаниянинг таклифи ўрганилмоқда. Шунга мувофиқ Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтимизга келтирилди.  

Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра ZK6128BEVG  моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи  ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.

Мазкур электробус юртимиз иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.

Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-автобус йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлайди.

Ушбу автобусдан фойдаланиш 7-8-март кунлари аёллар учун бепул. 

    Бошқа янгиликлар