1

Аёлни улуғлаш — оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир

ЖАМИЯТ 08.03.2020, 15:53
Теглар: ИИВ, 8-март
Аёлни улуғлаш — оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» байрамига бағишланган «Аёл борки  – олам мунаввар» номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Институт бошлиғи ўринбосари Зафар Жуманов очиб, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Жумладан, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан тиббиёт соҳасини, хусусан, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат даражасини ошириш соҳаларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида қизларимиз, аёлларимиз учун алоҳида тиббий маслаҳатхоналар ташкил этилмоқда. Бу масалаларнинг аҳамиятини эса сизлар она сифатида, тарбиячи ва мураббий сифатида бошқалардан кўра яхшироқ тушунасиз, – деб таъкидлаб ўтди.

Тарихнинг ўзи гувоҳ — аёл шаънига қанчадан-қанча қасидалар, шеъру-достонлар, қўшиқлар, ғазаллар битилган бўлмасин, токи дунёда одамзод бор экан, токи она меҳри, аёл муҳаббати барқарор экан, бу азалий ва абадий мавзу ҳеч қачон поёнига етмайди. Нега деганда, Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлмиш аёл зоти ҳар қандай юксак ҳурмат ва таҳсинларга муносибдир.

Мана шундай шукуҳли дамларда авваламбор, барчамизни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган «мўътабар она» сиймосига, кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини фарзандларига бағишлаган оналаримизга таъзим қилиб, ўз фарзандлик эҳтиромимизни бажо келтирамиз. Зеро, «Жаннат оналар оёғи остидадур», деб эътироф этди. 

Бугунги байрам муносабати билан ушбу даргоҳда узоқ йиллар самарали меҳнат фаолияти билан ёш авлодга таълим-тарбия берган мўътабар опа-сингилларимизни ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг турмуш ўртоқларининг иштирок этаётганликлари даврамизга алоҳида шукуҳ бахшида этаётганлигини айтиб, барча аёлларни байрам билан самимий табриклади. 

Тадбирда байрам муносабати билан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан рағбатлантирилган ходималарга Фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлар топширилди.

– Хотин-қизларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром учун энг аввало, Президентимизга, Ички вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди Институт котибияти бошлиғи Шахзода Пўлатова. – Байрам муносабати билан менга берилган Вазиримизнинг “Фахрий ёрлиқ” ўз навбатида янада масъулият юклайди. Уларнинг ишончини оқлаб сидқидилдан самарали меҳнат қиламан. Зеро, озгина эътибор инсонни ўзига бўлган ишончини оширибгина колмай ўз устида ишлашга ва соҳага янги ташаббусларни жорий этишга ундайди. 

Шунингдек, байрам муносабати билан Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари доирасида оғир шароитда яшаётган опа-сингилларни ҳам табриклаш ишлари амалга оширилди. 

Жумладан, Халқаро хотин-кизлар куни байрами арафасида Институт профессор-ўқитувчилари Навоий шаҳар Нурафшон кўчаси истиқомат қилувчи, 1957 йил туғилган Галина Худаярованинг ҳолидан хабар олдилар.

– Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва бугунги кунда ҳам амалга оширилиб келинмоқда, – дейди ички ишлар идоралари фахрийси Галина Худаярова. – Президентимиз ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш, руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозими жорий этилгани ва бугунги кунда улар томонидан самарали ишлар қилинаётгани таҳсинга лойиқ, албатта. Қолаверса, бугунги кунда 6 нафар аёллар республикамизнинг нуфузли туманларини бошқараётгани эса мамлакатимизда аёлларга бўлган ишончнинг яққол намунасидир. 

Байрам арафасида холимдан хабар олиб кўнглимни шод этган ИИВ Малака ошириш институти ходимларига миннатдорчилик билдираман. 

Ҳа, аёл ҳар қандай эъзоз ва эҳтиромга муносиб зот. Шу боис аёлни, онани эъзозлаган юртнинг қудрати ортиб бораверади, келажаги буюк ва нурафшон бўлади. 

Шерали Анваров,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати ходими

Шарҳлар

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди

03.09.2021, 16:22

Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинлов амалга оширилди.Подполковник Нигматов Руфтулло Олимжонович ИИВ Aкадемияси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Р.Нигматов Ўзбекистон...
Ҳамширани сочидан тортиб судраган фарғоналик эркак ИИО нинг собиқ ходими эканлиги маълум бўлди

28.08.2021, 07:55

Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеохабар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан дастлабки...
Фарғонада қидирувдаги икки қочоқ қўлга олинди

20.08.2021, 12:23

19 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган X.J.ni қўлга олишди.Бундан ташқари, Учкўприк...
Фарғонада яшаш хонадонини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди

01.08.2021, 16:10

28 июль куни Данғара туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тумор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ф яшаш хонадонида 3 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1