Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда, фуқаро С.Х. “999" пробали 192,0 грамм қуйма олтин парчаларини 8 000 АҚШ доллари ва 13,5 млн сўмга фуқаро О.Қ.га сотган вақтида ушланиб, қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






