Президентимиз бу ҳақда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида алоҳида таъкидлаб ўтди:
“Хабарингиз бор, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш устувор вазифа этиб белгиланди ва бу йўналишда кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни бошладик, — деди давлат раҳбари. — Бир ҳақиқатни аниқ тушуниб олишимиз керак: камбағалликни қисқартириш учун биринчи навбатда ишсизликни камайтириш керак. Аввало, аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда, айниқса, аёлларимизда тадбиркорликка иштиёқни уйғотиш зарур.
Биз бу борада жаҳон ҳамжамияти тажрибасини атрофлича ўрганиб, халқаро ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз. Айни вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки каби нуфузли халқаро ташкилотлар, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатлар билан тадбиркорлик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, камбағалликка қарши кураш бўйича шу йилнинг ўзида 700 миллион долларлик дастурларни амалга оширишни кўзда тутмоқдамиз”.






