1

Бухородаги "виртуал дунёдан узилиб қолган қишлоқ" бўйича муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 09.03.2020, 16:21
Бухородаги "виртуал дунёдан узилиб қолган қишлоқ" бўйича муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани, “Шехонча” МФЙ “Дехчабеги” қишлоғида истиқомат қиладиган фуқаролар томонидан “Дехчабеги қишлоғи виртуал дунёдан узилиб қолган” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди. Унда  “Бухоро тумани Шейхонча МФЙ Дехчабеги қишлоғида уяли алоқа компаниясининг интернети ишламайди, симли интернетга уланайлик десак, шаҳар телефон тармоғи йўқ” дейилган. 

Ижтимоий тармоқларга чиқарилган мурожаат юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали мутахассислари билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур ҳудудда мобиль алоқа операторларининг алоқа сўзлашув сигналлари техник меъёрда эканлиги, бироқ интернет қамрови етарли эмаслиги ҳамда симли телефон тармоғи билан таъминланмаганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳудудни “Ўзбектелеком” АК Бухоро филиали томонидан  оптик толали алоқа линияси орқали телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш ишлари техник ва молиявий имкониятдан келиб чиққан ҳолда жорий йил якунига қадар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Бу тўғрисида “Шейхонча” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Мухсиновга тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1