1

Қирғизистонда Россия элчихонасида бомба бор, деб ёлғон хабар берган аёлга жиноий иш қўзғатилди

ДУНЁ 09.03.2020, 18:08
Теглар: элчихона, Қирғизистон
Қирғизистонда Россия элчихонасида бомба бор, деб ёлғон хабар берган аёлга жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистонда аёл киши Россия элчихонасининг консуллик қисмида бомба борлиги ҳақида хабар берди. Фавқулодда текширувда ҳеч нарса топилмагач махсус хизматлар ёлғон хабар берган аёлни қўлга олишди. Бу ҳақда РИA Новости мамлакатнинг Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Россия элчихонасида "бомба борлиги" ҳақидаги ахборот 6 март куни олинган. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, дипломатик ваколатхона ходимларини эвакуация қилишган, аммо ҳеч нарса топилмаган.

Шундан сўнг улар номаълум манбадан хабар берган аёлни излаб топди. Бу 1974 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси эканлиги, унинг безорилик ниятида аноним хабар жўнатгани маълум бўлди.

Aйни пайтда унга нисбатан террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу модда билан аёл 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1