1

Тошкентда бир аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” ёниб кетгани юзасидан расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 09.03.2020, 18:36
Теглар: Merсedes Benz, “BMW
Тошкентда бир аёлга тегишли бўлган “Merсedes Benz” ва “BMW” ёниб кетгани юзасидан расмий маълумот берилди

Тошкентда 8 март куни бир аёлнинг BMW X5 ва Mercedes GLC машиналари ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Унда айтилишича жорий йилнинг 8 март куни соат 05:30 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 13-уй олдида, ушбу уй 51-хонадонда яшовчи К.И.га тегишли қора рангли “Merсedes Benz” ва унинг ёнида турган оқ рангли “BMW” русумли автомобиллар ёниб кетган. Бунда транспорт воситаларидан ёнғин чиқиши автомашиналарнинг двигатели ва салон қисмлари ёниб кетишига сабаб бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади ИИБ ЙҲХББ хабарида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1