1

Россиядаги ўзбекистонлик талабалар патентсиз ишлаши мумкин

ЖАМИЯТ 09.03.2020, 18:46
Теглар: Россия, патент
Россиядаги ўзбекистонлик талабалар патентсиз ишлаши мумкин

Ташки меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилишича, Россия Федерацияси Президенти томонидан мамлакат ҳудудидаги касбий таълим муассасалари ва олий ўқув юртларининг кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштирувчи қонун имзоланган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Россияда таҳсил олаётган чет элликлар патент ва ишлашга рухсатнома олмасдан ишлаши мумкин. Янги қонун 2020 йил 5 августдан кучга киради.

Илгари чет эллик талабалар ишлашга рухсатнома ва патент олмасдан фақат ўзлари таълим олаётган университетларда, олий ўқув юртлари томонидан таъсис этилган ташкилотларда ишлаши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик талаба ўқишни тугатган ёки ўқишни тўхтатган тақдирда, ишлашни тўхтатиш ва меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш/хизматларни кўрсатиш шартномасини бекор қилиш керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1