АсосийJinoyat

Бухоролик шахс ундан баландроқ уй қургани учун қўшнисини пичоқлаб ўлдирди

'Бухоролик шахс ундан баландроқ уй қургани учун қўшнисини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Бухорода қўшнисини пичоқлаб ўлдирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда эффект.уз ёзди.

Ҳодисанинг Қоракўл туманида содир бўлгани айтилмоқда. Қўшнилар узоқ муддат давомида айнан мана шу сабаб келиша олмай юришган, ҳудуд нозири уларни яраштиришга бир неча бор уринган. Аммо, қўшнилар ярашиб олишни истамаганлар.

Навбатдаги жанжалларнинг бирида фуқаро У.Е. қўшниси И.Х. танасига пичоқ билан зарба берган. Кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам чораларига қарамай, эркак вафот этган.

Айбланувчига эса суд қарори билан 19 йилу 1 ойлик қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар