"Ўзбекнефтгаз"нинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газконденсат конидаги 77-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу қудуқнинг 2322-2320м, 2294-2290м, 2262-2256м интерваллар оралиғида перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 100-130 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.