1

Aндижон электр корхонаси раҳбари ташкилотга 9 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирганми? Ижтимоий тармоқдаги мурожаат ва уни рад этувчи муносабат

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 13:38
Aндижон электр корхонаси раҳбари ташкилотга 9 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирганми? Ижтимоий тармоқдаги мурожаат ва уни рад этувчи муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимларининг мурожаати эълон қилинди. Унда айтилишича, жамият раҳбари Aҳад Жўраев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури учун ажратилган қимматбаҳо трансформатор, кабеллар, симёғочларни бошқа мақсадларда сотиб юборган ва Президент қарори бажарилишини таъминламай, 9 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган. Назорат тафтиш бошқармаси, Ҳисоб палатаси, молия, солиқ, ички ва ташқи аудит каби ваколатли текширувчи органлар томонидан камомадлар аниқланган бўлса-да, ҳалигача ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Бундан ташқари мурожаатда корхонада ишчилардан пул йиғиб олиниши, ойликдан мажбуран ушлаб қолиниши,  қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, раҳбар лавозимларига яқин қариндошларни тайинланиш ҳолатлари кундан кунга авж олаётгани иддао қилинади.

Ушбу хабар юзасидан «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ҳам ўз муносабатини билдирди.

 Унда таъкидланишича эса «Андижон ҳудудий электр тармоклари корхонаси» АЖ ва  тизимдаги бошқа вилоятлардаги каби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги ПК-2661-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси топшириғи бўйича ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган ўрганиш натижасида давлатга ҳеч кандай 9 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирилганлик ҳолати аниқланмаган ҳамда текширишда аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тегишли ваколати ташкилотларга тақдим қилинган.

Албатта ижтимоий тармоқлардаги мурожаат ва уни рад этувчи муносабатга  ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ойдинлик киритилса мақсадга мувофиқ бўларди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1