1

Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилмоқда

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 13:50
Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонунга қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда:

  • хорижда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга ошириш;
  • чет элдан ишни қидираётганларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундиришни тақиқлаш;
  • хусусий бандлик агентликларининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида шакллантирадиган захира маблағлари миқдори 50 000 АҚШ долларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараварига алмаштириш;
  • хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатганлик учун мижозлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган миқдорда ҳақ олиш мумкин бўлади.

 

Шунингдек, лойиҳа ҳужжатига кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни кейинчалик хабардор қилган ҳолда (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текшириш ваколатига эга бўлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойланган ушбу лойиҳа шу йилнинг 24 мартига қадар муҳокамада бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1