1

Америка Микробиология жамияти аъзоси коронавирус инфекцияси бўйича дунё ва Ўзбекистондаги ҳолатни ўрганмоқда

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 14:48
Америка Микробиология жамияти аъзоси  коронавирус инфекцияси бўйича дунё ва Ўзбекистондаги ҳолатни ўрганмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти, тегишли вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов дунёда коронавируснинг эпидемик ҳолати ва COVID-19нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, мамлакатимиз  Президентининг 2020 йил 29 январь куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилиниб, тизимли чоралар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, профилактика ва назорат чораларини кучайтириш мақсадида мактабгача таълим, халқ таълими, олий ва ўрта-махсус таълими каби каби қатор вазирлик ва идоралари билан қўшма қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда айни пайтда мамлакатимизга юқумли касалликлар, жумладан, COVID-19 инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларида санитария-карантин пунктлари халқаро талаб ва мезонлар асосида фаолият кўрсатаётгани таъкидланди. Бугунги кунда ушбу пунктларда бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд юқори малакали санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида узлуксиз 24 соат давомида фаолият кўрсатувчи штаб ташкил қилинган.

Анжуманда, шунингдек, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология соҳасида халқаро эсперт, Америка Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов дунёдаги эпидемик вазият бўйича долазрб саволларга жавоб беради. У 40 йилдан зиёд умрини дунёнинг турли минтақаларида – Марказий Осиёда кам учрайдиган гепатит турларидан тортиб, Кения ва Малида турли юқумли касалликларни ўрганиш ва олдини олишга бағишлаган.

Айни пайтда Михаил Фаворов коронавирус инфекцияси бўйича дунё ва Ўзбекистондаги ҳолатни ўрганмоқда. Шу кунларда у мустақил халқаро эксперт сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги бош штаб мутахассислари билан биргаликда мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу соҳада ихтисослашган тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт ходимларига маслаҳатлар бермоқда.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, халқаро талаб ва тавсияларга мувофиқ, коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш бўйича профилактика ва ушбу инфекцияни кириб келишига қарши назорат  тадбирлари  амалга оширилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1