1

Самарқанддаги қурилиш ташкилоти ишчиларга шароит яратиб бермаса жавобгарликка тортилади

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 15:08
Самарқанддаги қурилиш ташкилоти ишчиларга шароит яратиб бермаса жавобгарликка тортилади

ОАВда “Қурувчи манфаати кимнинг ҳимоясида” мавзуида мақола эълон қилинди. Унда Самарқанд шаҳрида қурилиш ишлари билан шуғулланаётган “Маlaxit Pulys” МЧЖда меҳнат муҳофазасига риоя этилмаётгани, ишчилар махсус кийимлар билан таъминланмагани ва муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратилмагани баён этилган.  

Мазкур масала юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари ўрганиш олиб борди. Ўрганишларга кўра, корхонада техника хавфсизлиги мутахассиси лавозими мавжуд эмаслиги, ходимлар жамоавий ва шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийим билан таъминланмагани, ходимлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш тўғрисида”ги низом билан таништирилмагани ҳамда ходимлар суғурта қилинмагани аниқланди.  

Мавжуд камчиликларни 10 кун ичида тузатиш юзасидан корхона раҳбарига талабнома киритилди. Кўрсатманинг кўрсатилган муддатда бажарилмаслиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1