1

А.Шадманов: «Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ»

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 15:19
А.Шадманов: «Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ»

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадмонов сўзга чиқди.

- Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз зарур.  

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, ўз эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик, чеклайлик. Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин.  

Барча чеклов чораларини ошкор эълон қиляпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1