1

Марғилонда туғуруқхона ходими пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.03.2020, 17:43
Теглар: Марғилон, туғуруқхона
Марғилонда туғуруқхона ходими пора билан қўлга тушди

Марғилондаги туғуруқ комплексида ходима аёл 200 доллар пора билан ушланди. 

Бу ҳақда  тиббиёт ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хабарда айтилишича Марғилон шаҳар туғуруқ комплекси ходимлар нозири вазифасида ишловчи Н. Ш. реанимация бўлими ҳамшираси У. З.га унинг иш ставкасини раҳбарият орқали 0,25 дан 0,75 ставкага ошириб беришни ваъда қилган. У ўз хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Марғилон шаҳар туғуруқ комплексининг ходимлар нозири Н. Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1