2020 йилнинг 6 март куни соат 18:00 да Андижон шаҳар Тикланиш кўчасида 17 ёшли Ш.А. ва 19 ёшли И.Қ.,лар ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида Ш.А., ёнида бўлган пичоқ билан И.Қ. нинг биқин қисмига уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, И.Қ. касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида пичоқ ўрнатилган тартибда олинган, Ш.А., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.






