Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда. “Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот uzbektourism.uz сайтида тақдим этилади.






