АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев Тошкентда таълим олаётган 24 нафар қашқадарёлик талабанинг шартнома пулларини тўлаб берди

'Зойир Мирзаев Тошкентда таълим олаётган 24 нафар қашқадарёлик талабанинг шартнома пулларини тўлаб берди'ning rasmi

Қашқадарёлик талабаларнинг 104 миллион сўмлик шартнома пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 январ куни Қашқадарё вилояти ҳокимини Тошкент ва Самарқанд шаҳрида таҳсил олаётган воҳа ёшлари билан онлайн мулоқоти давомида кам таъминланган талабаларни шартнома пулларини қисман тўлаб беришни вилоят ҳокими ўз зиммасига олган эди.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган комиссия тавсияси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган дастлабки — 24 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди. Уларни танлаб олишда оилавий шароити ва таълим олиш сифатлари алоҳида эътиборга олинди.

Комиссия томонидан бошқа талабаларни ҳам ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар