1

8 март куни Самарқанддаги каналга тушиб кетган 3 ёшли бола ҳали ҳам қидирилмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 11.03.2020, 20:00
8 март куни Самарқанддаги каналга тушиб кетган 3 ёшли бола ҳали ҳам қидирилмоқда (видео)

Самарқанд шаҳридаги Афросиёб тепалиги ёнидан оқиб ўтувчи каналга 8 март куни тушиб кетган 3 ёшли бола ФВВ қутқарув гуруҳи томонидан қидирилмоқда. Бу ҳақда СТВ каналида хабар берилди. 

Қутқарувчиларнинг айтишича, сув оқимининг тезлиги ва сувнинг тоза эмаслиги уларнинг ишини қийинлаштирмоқда. 

“Дастлаб ушбу ҳодиса ҳақида 10-50 қисқа рақамига 8 март куни соат 10:30ларда хабар келиб тушган. Зудлик билан қутқарув отряди воқеа жойига етиб келган. Бироқ сувнинг шох-шабалар билан тўлганлиги, пастки қисмда оқимнинг тезлиги сабаб, битталаб секин текшириб боришга мажбур бўляпмиз” — дейди Қутқарув отряди ходими.

Бироқ тушиб кетган 3 ёшли боланинг яқинлари қутқарувчилар ҳаракатидан норози.

“Булар ярим соатда етиб келдик деяпти. Аммо 2 соатларда келишган. 2-3 киши келишди. Чуқурроқ  бўлган жойларга кириб кўрилар, десам, “кирмаймиз” дейишяпти. Унда нега келишган, нима иш қилишади ўзи булар?” — дейди болачанинг бобоси. Айни пайтга қадар ҳам боладан хеч қандай хабар йўқ. Боланинг яқинлари маълум муддатга сув йўлини тўсиб, тезлигини пасайтириб туришни, хеч бўлмаса фарзандларининг жасадини бўлса ҳам топишлари кераклигини билдиришмоқда. Улар бунинг учун бир қанча ташкилотларга мурожаат қилишган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1