1

ЖССТ вакили коронавируснинг яқин орада Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 08:58
ЖССТ вакили коронавируснинг яқин орада Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенс Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиш эҳтимоли юқори эканини таъкидлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

ЖССТ вакили айни вақтда Ўзбекистондаги аҳоли вакилларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмаганини қайд этган.

«Бироқ, вирус юқумли ва 6 та қитъани зарарлагани сабабли, унинг яқин вақт ичида Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли юқори», – дея таъкидлаган ЖССТ вакили.

Куппенс ўзбекистонликларни ЖССТ томонидан берилган тавсияларга, тозалик ва гигиенага риоя қилишга, бироқ, ваҳимага тушмасликка чақирмоқда:

«Биз коронавируснинг олдини олишда фаол бўлишимиз лозим», – дея огоҳлантирмоқда Куппенс.

Унинг айтишича, дунёдаги бирорта давлат, ҳатто энг ривожланган мамлакат ҳам коронавирус оқибатларига тўлиқ тайёр бўла олмайди. ЖССТ бу борада Ўзбекистонга мониторинг қилишда, касалликни эрта босқичида аниқлашда, ташхис қўйиш имкониятларини кенгайтиришда, тиббий муассасаларни изоляция қилиш ва бу борада тиббиёт ходимларининг билим ҳамда салоҳиятини оширишда ёрдам бермоқда.

Ўзбекистон зарур чораларни кўриши лозим ва бу йўналишда ишлар фаол равишда олиб борилмоқда.

Куппенс Ўзбекистон ЖССТнинг барча тавсияларига амал қилаётганини қайд этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1