1

Чустда тадбиркорни қўрқитиб, ундан пул ундирмоқчи бўлган “эр-хотин” ушланди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 09:50
Чустда тадбиркорни қўрқитиб, ундан пул ундирмоқчи бўлган “эр-хотин” ушланди

Наманган вилояти Чут туманида М.Д. ўзининг шаръий турмуш ўртоғи Д.Ш. билан олдиндан тил бириктириб, тадбиркор И.Д.дан унинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзиши ва у ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали турли видеоёзувлар тарқатиш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “эр-хотин”лар тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб қўймаслик эвазига тадбиркор И.Д.дан товламачилик йўли билан 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д. ва Д.Ш.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1