1

19 нафар марғилонлик ҳайдовчи қамоққа олинди. Нега?

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 11:30
19 нафар марғилонлик ҳайдовчи қамоққа олинди. Нега?

Марғилон шаҳар марказидаги Б.Марғилоний кўчасида жойлашган савдо мажмуаси рўпарасида Марғилон - Фарғона шаҳарлари ҳамда Қиргули мавзеси йўналишларида киракашлик билан шуғулланувчи “Damas” русумли автомашина ҳайдовчилари ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдига ҳамда йўлнинг қатнов қисмига бетартиб туриб олган. Натижада пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг ҳаракатига ҳалал бераётган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари мазкур тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида воқеа жойига етиб боришган. Аммо, “Damas” ҳайдовчилари ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

“Ўзим хон - кўланкам майдон” қабилида иш тутган “Дамасчилар”ни қандай тушуниш мумкин?

Ахир, мана шундай тартибсиз ҳаракатлар оқибатида пиёда ёки ҳайдовчилар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўляптику. Айтиш жоизки “тирикчилик” ёҳуд бошқа омилларни важ қилиб, қоидабузарлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган жами 19 нафар ҳуқуқбузар “Дамас” ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Марғилон шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг қарори билан 6 нафарига 15 сутка, 8 нафарига 10 сутка, 5 нафарига 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1