1

Азиз Абдуҳакимов Хоразмдаги 3 юлдузли меҳмонхона эгасига субсидия сертификатини топширди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 11:47
Азиз Абдуҳакимов Хоразмдаги 3 юлдузли меҳмонхона эгасига субсидия сертификатини топширди

Хоразмда 3 юлдузли меҳмонхонага давлат томонидан субсидия ажратилди. Субсидия серификатини Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топширди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда туризм соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар, фармонлар ҳамда қонун ҳужжатларида туризм соҳасида тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар ҳамда преференциялар берилмоқда. Хоразм вилоятида қурилиб, янги ишга туширилган “Ўзбекистон” меҳмонхонасига тегишли қарорга кўра, меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, субсидия ажратилди. Уч юлдузли “Ўзбекистон” меҳмонхонаси 57 хона, 114 ўринга эга. Хоразм вилоятида 2019 йил давомида жами 87 жойлаштириш воситаси тўлиқ фойдаланишга топширилди ва сайёҳларга сифатли меҳмонхона хизматларни кўрсата бошлади. Мазкур кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 7 баробар ўсишни қайд этди. Подробнее: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги “Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 433-сон қарори билан инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди. 1) Низомга кўра, инвесторлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги ҳажмларда маблағ ажратилиши белгиланган: 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 40 миллион сўм; 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 65 миллион сўм. Субсидия 2019 йил 5 январидан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун ажаратилади. Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва ҳужжатлар билан мурожаат қилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1