1

Нукус шаҳрида содир бўлган тўқнашувда бир нафар фуқаро вафот этди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 12:30
Нукус шаҳрида содир бўлган тўқнашувда бир нафар фуқаро вафот этди

Жорий йилнинг 11 март куни соат 09:00 да, Нукус шаҳарида ҳайдовчи А.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Натижада  қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Т.А. бошқарувида бўлган “Газель” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган.   “Матиз”  русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б. воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

“Газель” русумли транспорт воситасининг 17 нафар йўловчилари тан жароҳати олишиб шифохонага мурожаат қилишган. "Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”ги амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1