1

2019 йил истеъмолчилардан юзга яқин ранги ўчган, техник носоз, ўз-ўзидан ёниб кетган машиналар тўғрисида аризалар келиб тушган

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 15:00
2019 йил истеъмолчилардан юзга яқин ранги ўчган, техник носоз, ўз-ўзидан ёниб кетган машиналар тўғрисида аризалар келиб тушган

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизматининг даракчи.узга маълум қилишича, 2019-йил давомида 100га яқин ранги ўчганидан тортиб, техник носозлигу ўз жойида турган, ҳеч қандай ташқи омилларсиз ўз-ўзидан ёниб кетган машиналар тўғрисида аризалар келиб тушган. 

- Биз уставда белгиланган тизим орқали истеъмолчиларимизга кўмак кўрсатган бўлишимизга қарамасдан, муаммолар кўпайса кўпайдики, асло камаймади. UzautoMotors монопол ташкилот ҳисобланар экан, бу каби муаммоларнинг адоғи бўлмаслиги аниқ, дейилади хабарда. 

 Бугунги кунда истеъмолчилар автомашиналар нархлари кўтарилганидан норози. 1 ёки 2 фоизга эмас, бирданига 15-20 % га! Нима сабадан қайси омиллар туфайли, нега айнан харидоргир бўлган автомашиналарнинг нархи тушишни ўрнига кўтарилиб кетгани кўпчилик истеъмолчиларнинг норозилигага сабаб бўлмоқда. 

Aммо ваъдалар аксинча эди. Бу йил автомашина нархи тушиши кутилаётган эди. Бу иши билан UzautoMotors истеъмолчилар устидан яна бир аҳмоқона “юриш қилди”.

Тўғри, халқимиз меҳнаткаш, орзу- ҳавас учун ҳам машина олиш иштиёқидан асло қайтмайди. Лекин бу дегани исталганча халқ билан ҳисоблашмасдан нархларни ошириш керак дегани эмас! Бу кетишда халқимиз анча пайт мусофир юртда “қора ишчи” деган тамға билан юришга маҳкум. Тўғрида, ўз давлатида қадр топмаган халқни ўзга юртда бошини силармиди?! Қачонгача ўзга юртда яратилган имкониятларга ҳавас қилиб юрамиз? Қачонки, UzautoMotors дан ташқари яна рақобатдош заводлар иш бошласа, шундагина нархнинг тушишидан умид бор. Aкс ҳолда халқга нисбатан бундай беписанд ва таҳқирловчи кайфият ҳали бери уларни тарк этмайди. 

Гапимиз ниҳоясида истеъмолчиларимиздан шуни илтимос қилардикки, қўйилган баҳога кўниб кетаверманг. Юртбошимиз ҳам “Жамият- ислоҳотлар ташаббускори” деб бекорга айтмаган. Халқ манфаати ўйланмас экан, уни талаб қилиш ҳуқуқига тўлақонли ҳақлимиз. Халқдек қудратли куч бўлмайди.        

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1