1

Саёҳат ҳамма учун: Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига ҳисса қўшинг!

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 15:42
Саёҳат ҳамма учун: Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига ҳисса қўшинг!

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан имконияти чекланган  юртдошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ташкил қилишга йўналтирилган "Саёҳат барча учун!" хайрия лойиҳаси давом эттирилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида имконияти чекланган юртдошларимиз учун навбатдаги саёҳатни ташкил этиш режалаштирилган.

 Барчангизни эзгу ниятлар билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳани давом эттиришда фаол иштирок этишга чорлаймиз. Бунинг учун смартфонингиздаги "Pay me" иловаси орқали "Саёҳат барча учун!" хайрия рақамига ёки  қуйидаги махсус ҳисоб рақамига истаган миқдордаги маблағни ўтказинг ва  юртдошларимиз табассумига сабабчи бўлинг! Х/р 2021 2000 1051 6252 2002 МФО: 00444, ИНН: 207 310 102, ОПЕРУ ИАКБ "Ипак йули" банки.   Имконияти чекланган кишиларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати Telegram (@sayohat_barcha_uchun) канали ҳамда маҳаллий телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилади.  

 Ҳисоб рақамига келиб тушган барча маблағлар саёҳат лойиҳасига йўналтирилади, сарф қилинган маблағлар ҳисобот тариқасида эълон қилиб борилади.   Ушбу акцияда қатнашиш истагида бўлган кўнгиллилар қуйидаги телефон рақами орқали  мурожаат қилишлари мумкин: + 90 900 53 67, +99 851 92 08 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1