1

ТИВ: Тaилaнд Ўзбекистон фуқaролaри учун мамлакат аэропортларига кириш визаларини расмийлаштириш тартибини бекор қилди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 15:51
ТИВ: Тaилaнд Ўзбекистон фуқaролaри учун мамлакат аэропортларига кириш визаларини расмийлаштириш тартибини бекор қилди

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиланд Қироллиги Ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18 та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.

Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Таиланд, Камбоджа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1