1

Мактабгача таълим муассасаларига йўлланмалар энди икки тилда берилади

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 16:01
Мактабгача таълим муассасаларига йўлланмалар энди икки тилда берилади

Эндиликда Давлат хизматлари марказларидан тақдим этилаётган мактабгача таълим муассасаларига йўлланмалар бирваракайига икки тилда берилади. Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарингиз бор, «Қачон «ўзбекча»лашамиз?» сарлавҳа билан пост эълон қилинган эди. Унда боғча йўлланмаларнинг фақат бир тилда — рус тилида берилиши бўйича мавзу кўтарилган эди.

Шундан сўнг, йўлланмалар базаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўзгартирилиб, ўзбек ва рус тилларида тақдим этиш йўлга қўйилди. Бу ўзгаришни ўзбек тилига муносабатнинг амалий натижаси сифатида эътироф этиш жоиз. Бироқ тил масаласида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бунда давлат идораларининг бари, кенг жамоатчилик бирдай тер тўкиши керак бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1