Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги Элчихонасига Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси келиб тушди, дея хабар қилди ТИВ. Унда 2020-йил 1-мартдан бошлаб сўнгги 30 кун ичида CОВИД-19 коронавируси билан касалланишнинг ўсиши ва унинг тарқалиши кузатилаётган давлатларга борган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг давлат чегарисидан ўтказиш пунктлари орқали ушбу мамлакатга киришлари учун жорий қилинган вақтинчалик чеклашлар ҳақидаги Ҳукумат қарори тўғрисида хабар қилинади.
“Ноқулай эпидемиологик ҳолат” кузатилаётган давлатлар рўйхати Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мунтазам янгиланиб борилади.
Шу муносабати билан ТИВ мамлакатимиз ҳудуди орқали Қирғизистонга боришни режалаштирган Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг фуқароларидан Қирғизистон Ҳукуматининг юқорида айтиб ўтилган қарорини ҳисобга олишни сўрайди ва Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган фуқароларимизга зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Бишкек шаҳридаги Элчихонасига +996-312-986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.






