1

Ангренда хотини билан жанжаллашиб қолган 30 ёшли йигит ўзини кучли оқувчи каналга ташлади

ЖАМИЯТ 13.03.2020, 08:51
Ангренда хотини билан жанжаллашиб қолган 30 ёшли йигит ўзини кучли оқувчи каналга ташлади

Жорий йилнинг 4 март куни кеч соат 20:00 ларда ИИВ Транспортда ХТББ алоҳида отряди  ХПБ ходими капитан А.Хатамовга 1967 йилда туғилган, Ангрен шаҳрида яшовчи  Х.С. исмли аёл ва 1963 йилда туғилган Н.У. исмли фуқаролардан мурожаат келиб тушган. Улар ўғли 1990 йилда туғилган П.Н. турмуш ўртоғи билан бўлган оилавий жанжал сабабли ҳозирда ўзини “Ўзбеккўмир” АЖ кўмир саралаш парки ҳудудидан оқиб ўтувчи сув каналига ташламоқчи эканлигини айтиб ёрдам сўрашган.

Шундан сўнг воқеа жойига зудлик билан  отряд гуруҳ командирлари катта сержант Ф.Хосилов, сержант У.Супиев, сафдор ходимлар А.Тўлабоев, Ш.Нормахматов, Ш.Қурбоновлар етиб боришган. Шу вақт фуқаро Н.П. ўзини ушбу каналга ташлаган. Ходимларимизнинг хушёрлиги ва ўз касбини фидоийлиги сабабли фуқаро зудлик билан қутқариб олинган ва дастлабки ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг мазкур фуқаро ва унинг ота онаси иштирокида дастлабки суриштирув ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, соат 22:00 да “Жигаристон ” МФЙ раиси М.Бабарахимова иштирокида ота-онасига соғ-саломат топширилган.

Ички ишлар органлари ходимларининг тинч аҳоли фуқароларига кўрсатган беғараз ёрдами, фуқароларнинг ҳар қандай мурожаатлари бўйича кечиктириб бўлмас тезкор профилактик чораларини кўрсатишда ўз жонбозликларини аямаганликлари учун, капитан А.Х.Хатамов бошчилигидаги катта сержант Ф.Хосилов, сержант У.Супиев, сафдор ходимлар А.Тўлабоев, Ш.Нормахматов, Ш.Қурбоновлар намунали хизматлари учун ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан рағбатлантириладиган бўлди, дейилади Бош бошқарма Ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1