1

Ўз вазифасини бажармаган сирдарёлик ўқитувчи қонун олдида жавоб берди

ЖАМИЯТ 13.03.2020, 12:30
Ўз вазифасини бажармаган сирдарёлик ўқитувчи қонун олдида жавоб берди

Гулистондаги мактабларда ўқувчи дарс қолдиргани учун синф раҳбарлари маоши кесилганлиги тўғрисидаги хабарларга Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлими изоҳ берди.

Халқ таълими бўлимининг ваколати доирасида белгиланган тартибга асосан, синф раҳбарликнинг 6 ойлик мониторингги ўтказилди. Ушбу буйруқ асосида синф раҳбарнинг ваколатига кирувчи 21 та вазифалари ўрганилган ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган (ўз вазифасини бажармаган) синф раҳбарларга Меҳнат кодексида белгиланган тартибда интизомий жазолар қўлланилган. Ижтимой тармоқларда чоп этилган мақола бўйича шуни маълум қиламизки, ўқувчини дарс қолдиргани учун эмас, балки ўқитувчиларнинг 21 та вазифаларини ўз вақтида бажармаганлиги, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги муносабати билан жазо қўлланилган. 

"Халқ таълими ёки бошқа масъул ташкилотлар томонидан мана шундай текширувлар ўтказилганда, қўштирноқ ичидаги “ўқитувчилар” ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини эслаб қолишади ҳамда турли ҳил оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишади, ваҳоланки таълим тизимида ҳам ўқитувчиларнинг ўз мажбуриятлари, вазифалари борлигини унитиб қўйишади. Ҳалқимизда бир гап бор: “Қарз икки қўлдан чиқади” шундай экан, Озодлик Радиосига мурожаат қилган ўқитувчилар “Ўз вазифаларимни, мажбуриятларимни тўлиқ бажарганман ҳамда бажариб келмоқдаман” деб виждонан айта олармиканлар?" дейилади хабарда. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1