АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати апрель ойи учун хос бўлган даражада кўтарилади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди...

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати апрель ойи учун хос бўлган даражада кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, дам олиш кунларида ҳарорат кўтарилади ва якшанбага келиб кечаси 9-12 даража илиқ, кундузи 22-25 даража илиқ, мамлакатимиз шимоли-ғарбида эса 27-28 даражагача етади, бу ҳарорат иқлимий меъёрдан 5-8 даражага юқоридир. Бундай ҳаво март ўртасига қараганда кўпроқ апрель ойи охири учун хос.

Бугун эса ҳудудларда қуйидагича об-ҳаво ҳарорати кутилмоқда:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар